Қозоғистонда тўбет зотини сақлаб қолиш учун биоматериаллар банки яратилади

Қозоғистонда тўбет зотини сақлаб қолиш учун биоматериаллар ва ДНК банки яратилади. Генетика ва физиология институтида айтишларича, бу зотга мансуб тоза қонли жониворлар кам қолган. Банк туфайли тўбетнинг генетик материалини келажак тадқиқотлари учун сақлаб қолиш мумкин. Ҳатто уларнинг авлодини чиқариш имкони туғилади. Мутахассислар бу йўналишда иш бошлади. Улар қозоқ ит зотининг ирсий хусусиятларини ўрганяпти.

Гульнур Жунусова, Генетика ва физиология институти бош директори:
- Биз бу зот учун шунчаки биоматериаллар банки эмас, криобанк тайёлашни режалаштирганмиз. Криобанкда  уларни сақлаш учун Цельсий шкаласи бўйича минус 196 даража совуқдан фойдаланилади. Суюқ азот мавжудлиги бунга имкон беради. Криобанкда ДНК ва қон намуналарида ташқари соматик ҳамда жинсий ҳужайралар сақланиши кўзда тутилади.

Яна бир қозоқ ити – тозиларга келсак, олимлар биоматериаллар ва ДНК банки яратиш ишини якунланди ҳисоб. Тадқиқотларда Қозоғистоннинг турли қисмларидаги итлардан фойдаланилди. Таҳлиллар асосида 200 дан зиёд този ит эгалари генетик паспорт олди.

Гульнур Жунусова, Генетика ва физиология институти бош директори:
- Мазкур тадқиқотларда Шимолий, шарқий ва Жанубий Қозоғистондаги тозилар қатнашди. Олимлар фикрича, този зоти айнан жанубий минтақада пайдо бўлгани тахмин этиляпти. Келажакда Қозоғистон ғарбидаги тозилар ҳам тадқиқотларга жалб этилиши режалаштирилган. Чунки турли минтақалардаги бу зотга мансуб итлар ўзаро фарқ қилади. Биз учун тадқиқотларда Қозоғистоннинг ҳамма қисмларини қамраб олиш ўта муҳим.

Эслатамиз, қозоқ тозилари World Dog Show 2023 жаҳон чемпионатида биринчи ўринни олган. Қозоғистон итларидан иккитаси расман тан олинмаган зотлар ўртасида халқаро тадбирнинг олий мукофотига эга бўлди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.