Молия вазири Давлат раҳбарига республика бюджети бажарилгани ҳақида ҳисобот берди. Мади Такиев маълум қилишича, жорий йил бюджети даромади 21,6 триллион
тенгени ташкил қилди, шундан 15 триллион тенгеси — солиқ тушумлари. Бу эса
ўтган йил даражасидан 23 фоизга кўп. Тўққиз ой давомида бюджет 101 фоизга
бажарилди, унинг ижтимоий йўналиши сақлаб қолинди. Қосим-Жўмарт
Тўқаевга давлат молиясини
рақамлаштириш жараёнлари тўғрисида ҳам маълумот берилди. Бунда асосий эътибор
Big Data шакллантириш, солиқ ва божхоналар ишида сунъий интеллект жорий этишга
қаратилди. Президент ушбу йўналишларда тизимли ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

