Ҳозирда бу кўрсаткич шаҳарларда 98 фоизни, қишлоқларда эса 94 фоизни ташкил қилади. Мамлакатимизда 600 дан зиёд одам сув билан тўлиқ таъминланмай қоляпти. Айниқса, олис қишлоқ жойлар аҳолиси сув етишмаслигидан азият чекмоқда. Бу эҳтиёжни қондириш учун жорий йилда 267 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган, улар қиймати 113 миллиард тенге. Натижада, қишлоқ аҳолисининг 96 фоиздан кўпроғи сув билан таъминланади. Айни пайтда, республикамиздаги айрим шаҳарлар аҳолиси ҳам сув танқислигига дуч келмоқда. Йил сўнгига қадар сув таъминоти ҳамда сув чиқариш тизимлари қурилиши ва реконструкцияси учун давлат бюджетидан 167 миллиард тенге маблағ ажратилган. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида ушбу маблағ ҳисобидан 135 та лойиҳа рўёбга чиқарилишини таъкидлади.
Марат Карабаев, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:
- 89 та шаҳарнинг 64 таси фильтрланган сув таъминоти билан юз фоиз қамраб олинган. Босқичма-босқич режа доирасида қолган 25 та шаҳар 2025 йил охиригача ичимлик сув билан тўла таъминланади. Бугунги кунда мамлакатимизда жами 6 минг 295 та қишлоқ мавжуд, улардан 4 минг 900 таси сув таъминоти тизимига уланган. Қолган 1 минг 395 та қишлоқнинг ичимлик сув муаммоси 2025 йил якунига қадар ҳал этилиши режа қилинган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси