Мажилис депутати нафақа жамғармасидан маблағ олиш қоидалари тасдиқланиши чўзилганидан норози

Аҳолига пенсия жамғармаларидан маблағ олиш қоидалари қачон тушунтирилади? Ҳатто Отбаси банк ва Ягона миллий пенсия жамғармаси мутахассислари ҳам уй-жой ёки даволаниш учун маблағ олиш тартиби қандай бўлишини билмайди. Бугун Мажилис йиғилишида қуйи палата депутати Аманжан Жамалов қоидалар тасдиқланиш жараёни чўзилиб кетганидан норозилик билдирди. Президент Фармони имзоланган, қоидалар эса турли мувофиқлаштирувлар туфайли кабинетларда айланиб юрибди.  Айни вақтда, мажилисмен айтишича, ҳукуматга аҳолидан ҳар куни кўплаб шикоятлар тушмоқда. Биргина «Очиқ НПА» порталида фуқаролар миллионга яқин изоҳ қолдирган.

АМАНЖАН ЖАМАЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖИЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- 761 минг фуқаро мазкур қоидаларни кутяпти. Кўпчилиги уй-жой танлаб қўйган.  Президент топшириғи ва халқ кутаётганини ҳисобга олган ҳолда пенсия жамғармасининг бир қисмидан фойдаланишга оид қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 2021 йил январи охиригача қабул қилишни жадаллаштиришни сўрайман.