Бензиннинг энг юқори нархи белгиланди

Бензиннинг энг юқори нархи белгиланди

Қозоғистонда бензиннинг энг юқори нархи белгиланди. Энергетика вазирлиги буйруғига кўра, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида АИ-92 ва АИ-93 маркаларининг литри 187 тенгедан сотилади. Минтақаларда логистика харажатлари ҳисобга олинган ҳолда нархга ўзгартириш киритилди. Бошқа вилоятларда аввалги баҳо - 182 тенге сақланиб қолади. Нефть маҳсулотларидан фақат АИ-95 маркали бензин нархи давлат томонидан чекланмайди, чунки уни ишлаб чиқариш учун катта харажат талаб қилувчи импорт қўшимчалар ва юқори октанли компонентлар ишлатилади. Таъкидлаш лозимки, дизель ёнилғиси нархи Қозоғистоннинг барча минтақаларида аввалгича қолади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.