STANDARD&POOR'S Қозоғистон кредит рейтингини тасдиқлади

STANDARD&POOR'S Қозоғистон кредит рейтингини тасдиқлади

Standard&Poor's рейтинг агентлиги Қозоғистон суверен кредит рейтингини «BBB-/А-3» даражасида тасдиқлади, прогноз - «Барқарор». Мамлакат ҳукумати матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилди. Республика даражасини юқори тутиб турган асосий омиллар, аналитиклар фикрича, кучли фискал ва ташқи иқтисодий баланс мавжудлиги. Шунингдек, ликвид ташқи активлар борлиги. Экспертлар фикрича, яқин келажакда ҳам давлат ва ташқи баланслар барқарорлигича қолади, улар эҳтимолий макроиқтисодий беқарорликни юмшатиш учун етарли. Айни вақтда, агентлик берган маълумотга кўра, Россияга нисбатан қўлланилган иқтисодий санкциялар оқибатлари бартараф этилади, Қозоғистоннинг асосий нефть ва газ бозорлари экспортига таъсир кўрсатмайди. Аналитиклар фикрича, республиканинг иқтисодиётни хилма-хиллаштиришга қаратилган хусусий секторниривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, инвестициявий иқлимни юмшатиш, солиқ сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган самарали макроиқтисодий сиёсати давом этади. Standard&Poor's прогнозига кўра, Қозоғистон иқтисоди 2022 йилда 3,6 ва 2025 йилда 4 фоизга ўсади.

Абдумалик Сарманов таржимаси