Халқаро экспертлар Евроосиёнинг барқарор ривожланишини муҳокама қилди

Халқаро экспертлар Евроосиёнинг барқарор ривожланишини муҳокама қилди

Қозоғистон Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича пешқадам давлатлар қаторида. Халқаро экспертларнинг фикрича, бугунги кунда жаҳонда белгиланган вазифаларнинг ўртача 18 фоизи бажарилган бўлса, мамлакатимиздаги бу кўрсаткич 40 фоиздан ошди. Астанада бўлиб ўтаётган «Евроосиёда барқарор ривожланиш» иккинчи юқори даражадаги халқаро конференцияда маълум қилинди. Экспертлар, олимлар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари 2030 йилдан кейин янги глобал кун тартиби шаклланишини муҳокама қилди. Яна бир мавзу - Евроосиё минтақаси давлатларининг энергия хавфсизлиги, иқлим муаммолари ва сув захираларини сақлаш масалаларини ҳал қилишдаги ўрни. Иштирокчилар фикрича, Барқарор ривожланиш мақсадларининг қайта кўриб чиқилиши яқин келажакдаги асосий глобал жараёнлардан бири бўлади. У минтақадаги барча давлатларнинг фаол иштирокини талаб қилади.


Игорь Юргенс, Москва халқаро муносабатлар давлат институти Барқарор ривожланиш маркази директори:

- Бу мақсадлар аср бошида шаклланган, улар 2030 йилгача амалда бўлади. Бу мақсадларни қайта кўриб чиқиш муҳим миллий ва халқаро дастур ҳисобланади. Расмий қайта кўриб чиқиш жараёни 2027 йилда бошланади, маслаҳатлашувлар уч йил давом этади. Биз Қозоғистондаги ушбу иккинчи юқори даражадаги форумни, умуман олганда, дунёда содир бўладиган кўп нарсаларни кутмасдан ўтказяпмиз.


Қозоғистоннинг барқарор ривожланиш кун тартибини шакллантиришга қўшадиган ҳиссаси тобора ортяпти. Келгуси йилдан янги мақсадларни белгилаш бўйича халқаро маслаҳатлашувлар бошланади. Мамлакатлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини сунъий интеллект технологиялари ва турли йўналишларни рақамлаштиришнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ишлаши зарур.


Лукаш Паризек, Expo 2027 даги Словакия Бош Комиссари:


- Мунтазам мулоқот олиб бормоқдамиз, бу жуда муҳим. Бугун дунё хавфсизлик, иқтисодиёт ва ривожланиш нуқтаи назаридан мураккаб вазиятда. Албатта, сунъий интеллектни жорий этиш барча соҳаларда, шу жумладан, барқарор ривожланиш масалаларида ҳам амалга оширилмоқда. Сунъий идрок восита сифатида ёрдам бериши мумкин, аммо аслида қарорни биз, давлатни бошқараётганлар беради. Шунинг учун мазкур майдончанинг аҳамияти катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси