Мажилис депутатлари сифатсиз интернет учун уяли алоқа операторларига солинадиган жарима миқдорини оширувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бундан ташқари, мазкур қонунда алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларига риоя этмаслик учун ҳам маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган. Қонун лойиҳасига кўра, йирик тадбиркорлик субъектлари учун жарима 10 марта - 100 та ойлик ҳисоб кўрсаткичидан 1000 тагача кўпайтирилган. Бир йил ичида такрорланган тақдирда бир ярим минг ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима солинади. Мажилис йиғилишида 5G форматини жорий этиш масаласи кўрилди. Ҳозирча синов ишлари ўтказиляпти. Йил охиригача бундай тармоқ Нур-Султон, Алмати ва Чимкентда жорий этилади. Минтақаларга 2023-2024 йилларда етиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси