Павлодар вилоятида сақ даврига оид ноёб топилмалар аниқланди. Тадқиқотчилар фикрича, иккита бронза пичоқ ушбу
минтақадан топилган энг қадимий металл буюмлар сирасига киради. Уларнинг қадимий технологиялар асосида ясалгани
аниқланди.
Асқар Абилдин, А. Марғулан номли университет Археологик тадқиқотлар институтининг илмий ходими:
– Бу қадимий
буюмлар минтақада эрта темир даврида ҳам мис эритиш ишлари давом этганини
кўрсатади. Бу металлдан буюмлар ясаш маҳорати юксак бўлганини таъкидлай
оламиз.
Шу билан бирга, Алкей Марғұлан номли университет
талабалари ёзги дала амалиёти давомида Тўрайғир
кўли яқинидаги қадимий қўрғонларда Тасмўла маданияти вакиллари хокини топишди. Улар дафн этилган одамнинг жинси, тахминий ёши ва антропологик сифатларини аниқлашди.
Дилда Садуақасова, талаба:
- Ёғоч қутидаги
одам суяги эмбрион шаклида. Биринчи маданий қатламда сақ даврига оид одам хоки топилди. Ундан қуйидаги иккинчи маданий қатламда эса андрон маданиятига оид қадимий
одамнинг суяклари топилди. Қазиш ишлари давомида икки маданият вакиллари хокини
кўрдик.
Елена Тушева, археологик жамғарма
бошлиғи:
- Муҳим нарсалар. Аввал ҳам Павлодар вилояти ҳудудида шу даврга оид ўнтача буюм топилган. Буларнинг ҳаммаси Сари-Арқанинг шимолий-ғарбий қисмида ва Павлдодарга қарашли Иртиш ҳудудида металлургия фаол ривожланганини кўрсатади.
Марғулан университети Баянаул ҳудудида ўн йилдан буён тадқиқот ишлари олиб боряпти. Мутахассислар фикрича, эски буюмлар Марказий Осиё
ҳудудида маданий алоқалар фаол ривожланганини кўрсатади.

