Шимолий Қозоғистон вилояти ўт ўчирувчиларига робот ёрдам беради

Шимолий Қозоғистон вилояти ўт ўчирувчиларига робот ёрдам беради

Шимолий Қозоғистон вилояти ўт ўчирувчиларига робот ёрдам беради. Маҳаллий завод муҳандислари мамлакатда ягона ақлли ускунани ишлаб чиқишди ва уларга совға қилишди. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари таъкидлашича, техника мураккаб ва хавфли, ўта юқори ҳарорат мавжуд бўлган зоналарда ишлашга мўлжалланган. Ускуна масофадан бошқарилади. Робот секундига бир метр тезликда ҳаракатланади. 65 метргача бўлган масофада ўт ўчириш имконини берувчи сув пуркаш мосламаси бор. Машина занжирли ҳаракатланувчи воситага эга, зиналардан кўтарилиши, тўсиқлардан ошиб ўтиши мумкин. Робот саккиз соатгача мустақил ишлай олади. Қутқарувчилар янги ускунани иш шароитида синаб кўришди.


 

Адиль Спаен, Шимолий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи ўринбосари:


Портлаш эҳтимоли мавжуд бўлган жойлара, хавфли ишлаб чиқаришларда, ёнилғи, осон ёниб кетадиган моддалар омборларида ёнғин чиққанида бу роботдан фойдаланиш мўлжалланган. Етарлича мукаммал ва пишиқ робот. Биз учун зарур бўлган барча приборлар билан жиҳозланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси