Ирригация ва дренаж тизимлари модернизацияланади

Ирригация ва дренаж тизимлари модернизацияланади

Қозоғистоннинг жанубий вилоятларидаги ирригация ва дренаж тизимлари модернизацияланади. Алмати, Жамбил, Қизил Ўрда ва Туркистон минтақаларидаги 100 минг гектар ерда таъмир ва реконструкция ишлари олиб борилади. Бугун бўлиб ўтган Қозоғистон Ҳукумати ва халқаро молия ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишида ушбу масала муҳокама қилинди. Унда Жаҳон банки ҳамда Европа Тикланиш ва тараққиёт банки ҳам қатнашди. Шунингдек, томонлар мамлакат жанубидаги бир ярим минг аҳоли пунктини тезлиги юқори интернетга улаш масаласини кўриб чиқди. Бу эса яна бир миллиондан зиёд ватандош дунё тармоғига чиқа олади, дегани. Бундан ташқари, темирйўл линияларини модернизациялаш, янги вагонлар ва электровозлар сотиб олиш, шунингдек, «Қарағанди – Жезқазған» автойўлини реконструкциялаш режалари кўриб чиқилди. Янги трассанинг ишга тушиши минтақада логистика хизматлари ва савдо кенгайишига олиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.