Қуриқ порти эркин иқтисодий зона таркибига киритилиши мумкин

Қуриқ порти эркин иқтисодий зона таркибига киритилиши мумкин

Қуриқ порти эркин иқтисодий зоналар рўйхатига киритилиши мумкин. Манғистау вилоятига амалий сафар билан борган парламент сенати депутатлари шундай баёнот берди. Ушбу денгиз дарвозаси орқали юк ташув ҳажми 2021 йилдагига нисбатан 2,5 марта ортди.

Серикбай Трумов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Депутати:

- Сенат тегишли вазирликлар билан бирга Қуриқ портини эркин иқтисодий зоналар қаторига киритиш масаласини кўриб чиқяпти. Барча тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ҳозир бу масала  Ҳукумат эътиборида, кўриляпти. Портнинг имкониятлари кўп.

Серик Ахметов, «Қуриқ порти» Бош директори:

- Эркин иқтисодий зона яратиш зарурлигини ҳамма жуда яхши тушуниб турибди. Менимча, бу йил ушбу жараённи якунлаш учун қатор ишлар олиб борилади. Кузда Республика бюджет комиссияси сессияси ўтказилади. Қуриқни ва унинг атрофидаги ҳудудларни ривожлантириш учун қўшимча туртки берилади. Кўплаб корхоналар ишини йўлга қўйиш учун яхши кластер бўла олади.

Парламент депутатлари Қуриқ қишлоғи аҳолиси билан учрашув ўтказди. Маҳаллий аҳоли инфратузилмалар, жумладан, Қарақиян туманида автомобиль йўллари бунёд этиш масаласи кўтарилди. Сенаторлар таъкидлашича, давлат бунинг учун 11 миллиард тенге ажратган. Жорий йилда 5 километр йўл қурилади. Таъкидлаш лозимки, «Қуриқ-Жетибай» трассаси халқаро транспорт йўлагини боғловчи ҳалқа вазифасини бажаради. Ундан денгиз орқали келган юклар Россия ва Ўзбекистонга жўнатилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.