Қозоғистонда Сенат депутатлари ОҲИЧКни тўлақонли халқаро ташкилот қилиб ўзгартириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжат Котибият ходимлари меҳнат шароитларини жаҳон стандартларига яқинлаштириш, ташкилот салоҳиятини кучайтириш имконини беради. Таъкидлаймиз, штаб-квартираси Астанада жойлашган ОҲИЧК таркибига 28 та давлат киради. Бу Осиё қитъасининг 90 фоизи, дегани. Асосчи-давлат ўлароқ Қозоғистон Кенгаш Котибияти фаолиятига алоҳида эътибор қаратади.
Дархан Қидирали, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:
– Баённомага киритилган ўзгаришлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар тажрибасига мувофиқ равишда, Котибият ишига йўналтирилган ёки шартнома асосида фаолият юритадиган ходимларнинг халқаро мақомини мустаҳкамлашга қаратилган. Қонунда Котибият аъзоларининг имтиёзлари ва иммунитетини кенгайтириш кўзда тутилган, улар, персонал тоифаси ва фуқаролигидан қатъи назар, барча ходимларга тақдим этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

