Қозоғистонда «Жигер» мукофотига аризалар қабул қилиняпти

Қозоғистонда «Жигер» мукофотига аризалар қабул қилиняпти

Қозоғистонда «Жигер» мукофоти учун танловга аризаларни қабул қилиш давом этяпти. 20 августда бошланган номзодлар танлови яна бир ҳафта давом этади. Таъкидлаш жоизки, таниқли қозоғистонлик тележурналист Бейсен Қуранбек номидаги мукофот ўтган йили таъсис этилганди. Ундан мақсад – иқтидорли ва ёш журналистларни аниқлаш ҳамда уларнинг касбий ўсишига ёрдамлашиш.

Бибигул Қуламан, ташкилотчи:

- Биз номинациялар сонини қисқартирдик. Ўтган йили 4 номинация бўлса, бу йил биттасини қолдирдик. Бу – «Ижтимоий мавзулардаги энг яхши теледастур» номинацияси. Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни аниқлаймиз. Ҳакамлар ҳайъатига Бейсен Қуранбекнинг ҳамкасблари киритилган. Ғолиблар 27 сентябрда аниқланади.

Мукофотлаш тантаналари Astana Media week доирасида ўтказилади. Ғолибларга пул мукофотлари берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси