Само узра Қозоғистон байроғи тасвири чизилади

Само узра Қозоғистон байроғи тасвири чизилади

Астанада ўтказиладиган ҳарбий парад чоғида осмонда Қозоғистон байроғи тасвири пайдо бўлади. Бунинг учун учувчилар машқ парвозларини амалга оширган. Манёврлар дастлаб ерда ишлаб чиқилди. Эскадрилья командири ўринбосари Ғабит Умурзақов айтишича, шундан кейингина учувчилар масъулиятли вазифани бажаришга йўл олади. Парвоз пайтида асосий иш – бир вақтнинг ўзида мовий ва сариқ рангдаги бўёқларни сочиш, шунда картина бир текис ва аниқ чиқиши керак. Хато қилиш мумкин эмас. Махсус методика туфайли сочилган бўёқ ергача учиб тушмайди, ҳавода буғланиб кетади.


Ғабит Умурзақов, эскадрилья командири ўринбосари:


 - Ҳа, ушбу йилда бизга шарафли вазифа – давлат байроғини тутунли шлейф шаклида тасвирлаш топширилди. Команда гуруҳ етакчиси ортидан боради, бу парвоз қиладиган биринчи самолёт бўлиб, бизга буйруқ беради. Трибунага етмасдан туриб, маълум масофада у тутунли шлейфларни очишга команда беради. Шу асосда ҳаракат қиламиз.


Самолётлар орасида синхронлашув ва муҳандисона аниқлик бўлиши муҳим, чунки ҳаво кемасидан бир неча сантиметр жойда бошқа яна бешта борт павроз қилади.


Ғабит Умурзақов, эскадрилья командири ўринбосари:


- Биз бир-биримизга қараймиз. Яъни иккинчи самолёт биринчи самолёт ортидан қарайди, айни шу тарзда бошқалари ҳам маълум тартибни сақлаб туради, ҳар бир самолёт орасида интервал-масофа мавжуд. Ҳар биттаси шу интервал-масофани тутиб туради.


Эслатамиз, Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган кенг кўламли ҳарбий парад Астанада 7 май куни бўлиб ўтади. Унда 4 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи, 300 дан ошиқ ҳарбий ва махсус техника бирлиги, шунингдек, 66 та самолёт ва вертолёт иштирок этади.


Абдумалик Сарманов таржимаси