Россия Президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади

Россия Президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади

27-29 май кунлари давлатимиз раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан Россия Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади. Музокаралар чоғида икки давлат етакчилари стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини муҳокама қилади. 28 май куни Астанада Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида  Евроосиё Иқтисодий форуми ўтказилади. Эртаси куни эса  Евроосиё Олий Иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Абдумалик Сарманов таржимаси