Қозоғистонда бизнес учун карантин юмшатилди. Ҳукумат йиғилишида сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният тадбиркорликнинг айнан қайси субъектлари учун қатор карантин чекловлари енгиллатилганини батафсил тушунтириб берди. Унга кўра, маҳкамалараро комиссиянинг тегишли қарори давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра қабул қилинди.
Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Барча зоналарда, «яшил» ва «кўк» мақомдагиларни киритадиган барча объектларда ишлаш вақти бўйича чекловлар олиб ташланди, Ashyq нинг фақат “яшил” мақомидан фойдаланилган тақдирда ҳудуднинг қайси зонадалигидан қатъи назар тантанали, хотира, спорт тадбирлари, кўргазма ва форумлар чекловларсиз ўтказилаверади. Спорт, соғломлаштириш мажмуалари, ибодат объектлари, кўнгилочиш масканлари, савдо-кўнгилочар марказлар, савдо тармоқлари ишига чеклов қўйилмайди.
Вазир таъкидлашича, бизнес учун карантин шу қадар енгиллаштирилиши мамлакатда пандемия бошланганидан кейин илк марта амалга ошди. Ashyq даги мақоми “кўк” бўлганлар учун баъзи объектларга киришдаги чекловлар ҳам бекор қилинди. «Яшил» зонада бутунлай, «сариқ»да 70 фоизгача ва «қизил»да 60 фоиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси