Рақамли майнинг учун янги ставкалар белгиланди

Рақамли майнинг учун янги ставкалар белгиланди

Қозоғистонда рақамли майнерлар учун дифференциацияланган тарифлар киритилди. Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, янги шкала келгуси йил январидан қўлланилади. Эслатамиз, рақамли валюта чиқарувчилар учун ягона тариф – киловатт-соатига 1 тенге белгиланган эди. Эндиликда эса ставка қанча бўлиши майнер қанча электр энергияси сарқлашига боғлиқ бўлади. Ишлатилган электр қувватини ҳисобловчи қуриламалар бўлган тақдирда бирмунча тежаш имкони туғилади. Акс ҳолда, ёки ҳисоблагич ишламай қолган тақдирда 1 киловатт-соат электр энергия учун 25 тенгедан тўлашга тўғри келади. Турли ставкалардан фойдаланиш учун асос мавжуд бўлса, ҳозир ҳам майнерлар қимматроқ тўлашига тўғри келиши мумкин.

Айнур Сартаева, Қозоғистон Республикаси молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси бошқарма раҳбари ўринбосари:

- Арзон электр энергия ишлатилган тақдирда юқор ҳақ тўланади. Энг кўпи билан 25 тенгега етади. Қиммат электр энергия, масалан, бир киловатт-соат учун 24 тенгелиги ишлатилса, 1 тенгедан ҳақ тўлашда давом этилади. Қайта тикланувчи энергия манбасидан фойдаланилган тақдирда 1 киловатт-соат учун 1 тенге. Ўзингизга қарашли электр энергия ишлатсангиз - 1 киловатт-соат учун ставка 10 тенгега тенг бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.