Атирау вилоятида балиқ хўжалигини ривожлантириш бўйича уч йиллик янги дастур рўёбга чиқариляпти. Жорий йилда Каспий денгизи, Кигач ва Урал дарёларидан 12 минг тонна балиқ овланди. Шундан 11 минг тоннаси қайта ишланди ва яқин-узоқ хорижга экспорт қилинди. Атирау балиғи Ўзбекистон, Россия ва Исроилда жуда харидоргир. Минтақада экспорт ҳажмини ошириш ва майда балиқ хўжаликларини йириклаштириш бўйича иш олиб борилмоқда. Масалан, Қурманғази туманида келгуси икки йил давомида умумий қиймати 3,8 миллиард тенге бўлган учта инвестициявий лойиҳа ишга туширилади.
АРТУР САДИБЕКУЛИ, ВИЛОЯТ БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:
- Ўтган йили балиқ хўжаликларини ривожлантириш, бозорга чиқариладиган балиқни кўпайтириш бўйича минтақавий дастур қабул қилинган. Бу йўналишда иш давом этяпти. 2025 йилгача балиқ фермалари яратиш ва ҳовуз хўжаликларини кенгайтириш бўйича 9 та лойиҳа рўёбга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси