1. Бугун сиз билан бирга «барамиш» таомини тайёрлаймиз. Қозоғистоннинг ҳар
минтақасида бу таом турлича аталади. Қаердадир «ет самса», қаердадир «барамиш», яна бир ерда «буйрек» дейилади, юртимизнинг шимолий қисмида эса «барамиш» таоми «қиз узату» маросими чоғида пиширилган. Нима учун айнан «қиз узату»да тайёрланган? «Қиз узату» - келинни куёв уйига кузатиш маросими, янги хонадонда
уни қарши олганларида, янги келин тушган оиласига қўшилиб-чатишиб кетсин, деган
тилак билдирилади. Мазкур овқатнинг асосий ингредиенти - гўшт.