Президент ижтимоий муҳим ташаббусларни кўтарди

Президент ижтимоий муҳим ташаббусларни кўтарди

Қозоғистонда «Келешек» Ягона ихтиёрий жамғарма тизими. У беш ёшдан катта болаларни қамраб олади. Тизимда давлатнинг старт таълим капитали, йиллик тўловлар ва инвестициявий даромад жамланади. «Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳасидаги молия билан бирга бу маблағ ёш қозоғистонликларнинг сифатли таълим олишлари учун замин яратади. Қосим-Жўмарт Тўқаев йиллик Мактубида яна бир қанча ижтимоий муҳим ташаббусларни кўтарди. Зарарли ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилаётганлар ҳам қўшимча ёрдам олишади. Улар учун 55 ёшидан, пенсия ёшига етмасидан аввал махсус тўловлар жорий этилади. Бунда соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, саломатликка етган зарар ҳисобга олинади. Ишлаб чиқаришдаги фалокатларни камайтириш мақсадида Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматга жорий йил декабригача 2030 йилгача мўлжалланган Меҳнат хавфсизлиги концепциясини қабул қилишни топширди. Умуман олганда, 2024 йил 1 январдан қозоғистонликлар даромади ошади, энг кам маош эса 85 минг тенге этиб белгиланади. Бу тадбир 1 миллион 800 минг фуқаронинг даромади ошишига хизмат қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.