Ер остида ўтов тикланди

Ер остида ўтов тикланди

Бу ишни ушбу ноодатий таклиф муаллифи Ақбейсен Қайирбеков амалга оширди. Дастлаб у ўтов тиклаш жараёнини батафсил ўрганиб чиқди, ҳар битта деталга алоҳида аҳамият қаратди. Етти қанотли мўъжазгина ўтов очиқ майдончада қад ростлаган. Ташкилотчи ва ғоя муаллифининг айтишича, бу қозоқ миллий анъаналарини оммалаштиришнинг ўзига хос усули.

АҚБЕЙСЕН ҚАЙИРБЕКОВ, КОНЧИ:

– Мен 30 йилдан бери шахтада ишлайман, Қозоғистон фуқароси сифатида «Ўз юртим равнақига, анъаналарни ривожлантиришга қандай ҳисса қўшсам бўлади?» деб ўйладим. Бу фикр менга тинчлик бермади, шундай ноодатий ғояни амалга оширишга ундади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.