Президент сайловлари жаҳон ҳамжамияти нигоҳида

Президент сайловлари жаҳон ҳамжамияти нигоҳида

Қозоғистон ҳудудида Президент сайлови якунланди. Хорижда овоз бериш давом этмоқда, шцнга қарамай, сиёсатшунос ва хорижий  масс-медиа вакиллари сайлов жараёни бошлаб берган ўзгаришларни баҳолашга киришган. Мухбиримиз Женис Ермуқанов экспертлар билан суҳбатлашди.

Женис Ермуканов, корреспондент:

- Бугун Қозоғистон бутун дунё ҳамжамиятининг диққат марказида. Турли ахборот майдончаларида экспертлар сайлов жараёнининг ўтказилиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашмоқда. Улар бир нарсада ҳамфикр: бугунги сайловмамлакатнинг кенг миқёсли ўзгаришлар сари йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Сайлов жараёни халқаро оммавий ахборот воситаларининг кузатуви остида бўлиб ўтяпти. Туркиялик журналист Мурат Сўфуўғлу Қозоғистон етакчисини сайлаш тадбирини ёритиш боришга қарор қилганлардан бири.

Мурат Сўфуўғлу, журналист /Туркия/:

- Мен сиёсатчи ва сиёсат масалалари бўйича экспертлар билан гаплашиб, шундай фикрга келдимки, Қозоғистонда одамлар чин маънода ўзгаришларни, янги ислоҳотларни кутяпти. Дарҳақиқат, юртингиз келажаги ҳар бир қозоғистонликнинг танловига боғлиқ. Одамлар янги сиёсий ўзгаришларга, иқтисодий янгиликлар ва фаровонлик ўсишига қатъиян тайёр. Ўйлашимча, президент сайлови давлатингиз тараққиётига кучли туртки бера олади.

Президент сайлови – давлатнинг демократик тараққиёти намунаси. Сайлов жараёни фуқаролик жамияти ҳокимиятни назорат қилишига имкон яратади. Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директорининг маслаҳатчиси Асқар Нурша шундай фикр билдирди. Унинг айтишича, бу воқеа юртимизда халқнинг овози муҳим эканлигидан, унинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинишидан далолат беради. Эксперт сиёсий ўзгаришлар аҳамиятини таъкидлаб ўтди, зеро, бўлажак Давлат раҳбари аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига ҳисса қўшмоғи керак.

Асқар Нурша, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директор маслаҳатчиси:

 - Ушбу сайлов натижасида ҳокимият янги сифат даражасига кўтарилишини кўрамиз. Бизда бир нечта номзод мавжуд, ҳар бири ўз дастурига, давлатни ривожлантиришда ўз нуқтаи назарига эга. Мазкур сайловда икки нафар аёл номзод қатнашяпти. Масалан, аёл номзодлар аҳоли ўртасида қанчалик қўллаб-қувватланиши, халқ бунга қанчалик тайёрлиги муҳим масала. Бу масала ҳозирда долзарб, бизда аҳолининг турли қатламларидан вакиллар бор, улар турли сиёсий-ижтимоий тажрибага эга. Энг яхши дастурни илгари сурган номзод катта ҳисобда ғалабага эришишга лойиқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси