Қосим-Жўмарт Тўқаев Гонконг махсус маъмурий округи раҳбари билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев  Гонконг махсус маъмурий округи раҳбари билан учрашди

Қозоғистон Президенти Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий округи раҳбари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Жон Лининг ташрифи ғоят муҳимлигини таъкидларкан, у Қозоғистон ва Гонконг, умуман олганда, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик алоқаларини кенгайтириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни ишга тушириш учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирди. Давлат раҳбари Гонконг етакчи молиявий ва тадбиркорлик марказларидан бири сифатида ўз ўрнига эгалигини таъкидлади. Томонлар инвестициялар жалб қилиш, инновациялар ва замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси