Испания соҳил ҳимояси кучлари салкам 50 мигрантни ўлимдан сақлаб қолди. Улар Гран-Канария ороли яқинида қайиқларда сузиб келаётган бўлган. Қочоқлар Аргинегин портига келтирилди. Уларни тиббиётчилар кўрикдан ўтказмоқда. Ўтган йили 22 мингдан зиёд мигрант ушбу мамлакатга кириб олишга ҳаракат қилган. Уларнинг кўпчилиги Африка давлатларидан. «Walking Borders» (Уолкин БОдерз) ташкилоти таъкидлашича, 2021 йилнинг ўзида тўрт ярим мингдан зиёд қочоқ, улар қаторида кўплаб болалар чўкиб кетган.