Президент ислоҳотлари тўғрисидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Президент ислоҳотлари тўғрисидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Нур-Султон шаҳрида президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистонда амалга ошираётган ислоҳотлари тўғрисидаги китоб тақдимоти ўтказилди. Китобдан юз бераётган қатор ижтимоий-иқтисодий жараёнларга оид аналитика ва экспертлар фикрлари жой олган. Тўпламга Қозоғистон-Германия университети кўмаги билан тарих фанлари доктори Бўлат Султанов муҳаррирлик қилган. Муаллифлар фикрича, тўпланган мақола, интервью ва мактублар китобхон Қосим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотларининг туб мазмунини тушуниб етишида ёрдам беради. Ундаги катта блок «тингловчи давлат» концепциясига, ҳамжиҳатлик ва барқарор ривожланиш учун одатдагидан фарқли йўллардан фойдаланиш зарурлигига қаратилган.

Марат Башимов, сиёсатшунос:

- Узоқ йиллардан буён Президент халқаро ташкилотларда, БМТ тизимида ишлаган, БМТнинг барча индикаторларини яхши билади, бу ҳақда кўп марта гапирган. Инсон ҳуқуқлари, инсон капиталини ривожлантириш, фуқаролик жамияти индикаторлари ҳақида ҳам. Буларнинг ҳаммаси шу китобдан жой олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси