Пекинда давом этаётган Қишки Олимпиадада Қозоғистон чанғичилари классик услубда илғор элликликка кира олмади. Энг яхши кўрсаткичга эришган Ангелина Шурига 52-ўринга чиқди. Ксения Шалигина 53-, Надежда Степашкина — 57-, Валерия Тюленева — 59-ўринда.
Валерия Тюленева, чанғичи:
- Шарт-шароитлар мураккаб, айниқса, классик услубда учиш учун кўнгилдагидек чанғи, мойлаш материали танлаш осонмас. Бунга қўшимча сифатида тўсатдан эсиб қолаётган кучли шамолни тилга олиш мумкин. Ҳаддан зиёд юксакликни ҳам унутмаслик лозим. Буларнинг ҳаммаси кайфиятга жиддий таъсир ўтказади.
Беллашувларнинг 7-кунида қозоғистонликлар тўртта спорт тури - чанғи пойгаси, биатлон, шорт-трек ва трамплиндан сакраш бўйича беллашди. Чанғичилар Виталий ПухкАло ва Евгений Величконинг классик услубда 15 километрга югуришда яна бир марта кучини синаб кўриш имконияти бор. Сергей Ткаченко ва Данил Васильев трамплиндан сакраш бўйича асосий босқичга ўта олди. Саралаш турнирида улар яхши кўрсаткичларга эришди ва малакасини исботлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси