Пойтахтнинг экспорт салоҳияти ортмоқда

Пойтахтнинг экспорт салоҳияти ортмоқда

Қозоғистон пойтахти экспорт салоҳиятини оширмоқда. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, Нур-Султон шаҳрида қайта ишланган маҳсулотлар чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 марта ўсди ва 228 миллион долларни ташкил қилди. Инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Ержан Балтаев берган маълумотга кўра, шаҳарнинг хорижий мамлакатлар билан умумий товар айланмаси 2021 йилда 11 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Ержан Балтаев, Нур-Султон шаҳри инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари:

- Умуман олганда, шаҳар учун етарлича яхши кўрсаткич. Лекин бизнинг ҳисобга кўра, кўпроқ хомашё экспорт қилиняпти. Нефть қазиб олувчи, кон-металлургия компанияларининг марказий офиси бизда бўлганлиги туфайли юксак марраларга ета оляпмиз. Бундан ташқари, тайёр маҳсулот экспорти улуши ҳам бор. Бу иш билан 70 тача компания шуғулланади. Таҳлил қилсак, биздан Россия, Озарбайжонга локомотивлар, вагонлар, ўғитлар, қурилиш аралашмалари, ҳисоблаш ускуналари, ҳатто жанговар техника экспорт қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.