Астанада «Тинчлик дарахти» инсталляцияси тақдимоти ўтказилди. Ноёб арт-объектда Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари VII Съезди иштирокчиларининг мурожаати бор. У пойтахтдаги Тинчлик ва тотувлик саройига ўрнатилди. Тадбирда Парламент депутатлари, Қозоғистондаги қатор хорижий давлатлар дипломатик миссиялари раҳбарлари, диний ва жамоат ташкилотлари етакчилари, шунингдек, Сенат спикери – Съезд котибияти етакчиси қатнашди. Маулен Ашимбаев анжуманнинг аҳамияти ҳақида гапираркан, у динлар орасида мулоқотни кучайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу – тарихий форумдан илҳомланиб яратилган иккинчи ижодий лойиҳа. Аввалроқ, кузда махсус паркка асос солинганди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси - съезд котибияти етакчиси:
- Инсталляция тарихий ва беқиёс воқеага айланган Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари VII Съездига атаб яратилди. Анжуман қатнашувчилар таркиби ва сони бўйича ҳам, кўрилган масалалар бўйича ҳам тенгсиз даражада. «Тинчлик дарахти» инсталляцияси Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари 7-Съезднинг ғояларининг асосий мазмунини ўзида акс эттиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси