Пойтахтда «Ранг поэзияси» кўргазмаси ўтмоқда

Пойтахтда «Ранг поэзияси» кўргазмаси ўтмоқда

«Ранг поэзияси»да 100 ёрқин асар. Пойтаххтда қозоғистонлик мусаввир Бақитнур Бурдесбековнинг шахсий кўргазмаси ўтказиляпти. Экспозицияни томоша қилган мухлислар жонли ва «шивирловчи» тасвирий санъат дунёсига чўма олади. «Парвоз этувчи» образлар билан уйғунлашган мазмундор бўёқлар ижодкорнинг дастхати, деб ҳисоблайди унинг ҳамкасблари.  

Ерлан Айтуаров, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб, Қозоғистон бадиий Академияси Академиги:

- Ижодкор сифатида Бақитнур  технологияларга мурожаат этади, тасвирий санъатда у жуда серқирра, акварелни жуда яхши эгаллаган, Нега акварел? Менимча, акварель ҳамон унинг севимли бўёғи бўлиб қолмоқда, Чунки лирик ҳиссиётларини, борлиғини аниқ ва равшан кўрасиб беради. У жуда пластик материал, оқиб туради, тўпланади, нозик ва нафис. Бундан ташқари у мойли бўёқ билан ҳам ишлайди. Изланишлари давомида модернизмга, ҳатто сюрреализмга қадар илгарилайди. У ҳамма нарсани жуда нозик, лирик, чиройли қабул қилади.  

Рассом ижоди жаҳон санъат мухлислари қалбини эгаллаган. Бақитнур  Бурдесбеков – турли нуфузли халқаро кўргазмаларда тез-тез қатнашади.

Бақитнур  Бурдесбеков, кўргазма муаллифи:

- Ҳозир Берлиндаги кўргазмам давом этяпти, 4 февралда очилган, ҳалигача давом этяпти, Берлинда 30 ишим намойиш қилиняпти. Америкага икки марта, Францияга бир неча марта. Англияга, Бельгияга бордим, охиргиси Кореяда ўтди. Японияда кўргазма бўлган.

Миилий колорит ва бой тарихни акс эттирувчи ранго-ранг пейзажлар, портретлар, картиналар. Ташкилотчилар маълум қилишича,  Миллий музейда ташкил қилинган экспозиция бир ой давом этади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.