Пойтахтда «АРБА» халқаро кўргазмаси очилди

Пойтахтда «АРБА» халқаро кўргазмаси очилди

Ёрқин ранглар, жасур образлар, миллий колорит ва ўзига хослик. Пойтахтда «Арба» кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Экспозиция Марказий Осиёнинг турли йўналишлардаги мусаввирларини бирлаштирган. Унда абстракция ҳам, символизм ҳам, модерн ҳам бор. Жами 12 мўйқалам устасининг 110 та асари тўпланган.

Жирғали Матураимов, Рассом, Қирғизистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби:

- Асарларим Туркия, Хитой, Франция, Эрон, Россия, Ўзбекистон ва бошқа кўплаб давлатларда намойиш қилинган. Аммо мен энг кўп бўлган жой - Қозоғистон, Алматида ҳам кўп бўлганман. Ушбу анжуманга таклиф этилганим мен учун шараф. Мулоқотсиз ҳаёт йўқ. Айниқса, қўшни давлатлар билан.

Султан Иляев республика ва халқаро кўргазмаларда тез-тез иштирок этади.  Экспозицияда Қозоғистоннинг машҳур мусаввири 12 та асари билан қатнашяпти. Улар муаллифнинг имконият доирасидан чиқиб кетиш, мавжудлик сарҳадларини йўққа чиқариш истагини акс эттиради.

Султан Иляев,  Рассом, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:

- Бу кўргазмани бошқача, масалан, “Акс-садо” деб атаган бўлардим. У қалбимиз, жануб қуёши тафтини тақдим этади. Фаровонлигимиз, меҳмондўстлигимизни  акс эттиради. Ундаги ҳар бир муаллиф ўзига хос. Кўргазма бир ой давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.