Астанада болалар учун Президент арчаси ташкил этилди

Астанада болалар учун Президент арчаси ташкил этилди

Астанада Президент Янги Йил арчаси бўлиб ўтди. Анъанавий байрам тадбирида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 100 нафарга яқин кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандлари, шунингдек, ўқиш ва спортда алоҳида ажралиб турган болалар иштирок этди. Улар эътиборига бой мазмунли кўнгилочар дастур ҳавола этилди: ўйин ва танловлар, шунингдек, севимли эртак персонажлари ва қаҳрамонлар иштирокидаги қизиқарли шоу. Болаларга Қозоғистон Президенти номидан махсус совғалар - сумкалар, планшетлар, турли китоблар коллекцияси, ўйинчоқ ва ширинликлар топширилди. Бундан ташқари, байрамона тантана иштирокчилари Астананинг диққатга сазовор жойларида бўлди.

Али Кудияров, иштирокчи:

– Кайфиятим аъло даражада. Янги Йил арчаси жуда қувноқ ва қизиқарли ўтди. Либосим ҳаёт дарахтини ўзида ифодалайди. Биз Байтерекда, Миллий музей ва Назарбоев университетида экскурсияда бўлдик. Менимча, яхши ўқиш керак, интизомли бўлиш лозим. Келажакда тадбиркор бўлишни истайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси