Қозоғистон Украинадан ўз фуқароларини эвакуация қилишда давом этяпти. Мамлакатнинг «Эйр Астана» авиакомпанияси Польшага рейсларни давом эттиради. Котовица аэропортида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун ҳамма нарса тайёр. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда Украинада 2 мингга яқин юртдошимиз консуллик рўйхатида турибди.
Александр Небога, «Air Astana» авиакомпанияси вице-президенти:
- У томонда ҳозир икки нафар ходимимиз, Европа станциялари ходимлари ишлаяпти. Барча аэропортлар билан алоқа ўрнатганмиз. Кўплаб давлатлардаги турли хизматлар бизга ҳар томонлама ёрдам беряпти, йўловчиларимиз соғ-омон ватанига Қозоғистон Республикасига етиб келиши учун бор куч сарфланяпти.
Ватанга қайтиб келишга улгурган қозоғистонликлар ҳар томонлама ёрдам кўрсатган дипломатларга миннатдорчилик билдиряпти.
Николай Татаренко, репатриацион рейс иштирокчиси:
- Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги биринчи навбатда телеграммда ахборот гуруҳи ташкил қилди. Унда маълумотлар тўпланди. Қўнғироқ қилиш лозим бўлган телефон рақамлари қўйилди. Албатта, булар бир зумда юз бермади. Зарур маълумотлар тарқатилди. Сўнгра консулликка келдик, ҳамммизни рўйхатга олишди. Йигитлар автобус топишди. Вазият қалтис эди, ҳеч ким юргиси келмаётганди. Автобусга полиция машинаси ҳамроҳлик қилди, йўлнинг кўп қисмидан ўтишда ёрдамлашишди. Имкон қадар жадал олиб чиқиб кетишга интилишди, чунки чегарада жуда кўп одам тўпланиб қолганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси