Қозоғистонликлар нафақа жамғармасидан маблағ олишда фаол давом этмоқда. Миллий банк раҳбари Ербўлат Дўсаев айтишича, бугунги кунда омонатчиларнинг 140 минг аризаси қондирилди. Қозоғистонликларнинг 700 миллиард тенге маблағи муддатидан олдин сарфланди. Омонатчилар маблағни асосан уй-жой харид қилиш ва маблағларни бошқарувчи компанияларга топшириш учун сарфлаяпти. Пенсия жамғармасини олиш борасида Нур-Султон, Алматива Манғистау минтақалари пешқадам. Умумий ҳажмда улар улуши 62,5 фоизга тенг. Натижада, Ягона Миллий Пенсия Жамғармаси маблағлари 2 фоизга – деярли 300 миллиард тенгега камайди.