26 та давлат билан визасиз тартиб бўйича музокара бормоқда

26 та давлат билан визасиз тартиб бўйича музокара бормоқда

Улар орасида Австрия, Сан-Марино, Баҳрайн ва бошқалар бор. Натижада, хорижлик саёҳатчилар оқими ортиши натижасида республикада туризм салоҳияти кенгаяди. Ҳукумат таклифнома талаб қилинмайдиган ҳамда Қозоғистонда электрон виза расмийлаштириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини кенгайтириш бўйича иш олиб боряпти. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резидентлари учун виза олиш тартиби соддалаштирилади. Эслатамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Хитой фуқаролардан виза талаб қилмаслиги бўйича иш юритаётгани билдирилганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси