Қозоғистонда кўкаламзорлаштириш кампанияси
давом этяпти. Тақвимга кўра қиш бўлса ҳам Чимкентда нинабаргли дарахтлар
ўтқазиляпти. Экологлар фикрича, ҳаво ҳарорати манфий кўрсаткичга ўтган вақтда
қорақарағай, қарағай ва оққарағай кўчатлари яхши тутади. Шу кунларда мингта
ниҳол экилди, уларнинг ярми дендропаркдан олинди. Йил охиригача яна беш юзтаси
ўтқазилади. Бу ишларда мегаполиснинг юзлаб фуқаролар қатнашаяпти, улар
биргаликда вазифаларни тақсимлаб олишган. Кимдир бўлажак хиёбондан жой
танлайди, кимдир кўчатларни ҳозирлайди.
Али Водолацкий, Чимкент шаҳри аҳлидан:
- Ёшлар, фаоллар, экологик ташкилотлар ушбу ташаббусни рўёбга
чиқаришни, паркларни ривожлантириш, шаҳарни кўкаламзорлаштиришни зиммамизга
олдик, аҳолини мазкур ғоя атрофида жипслаштирдик. Лойиҳада қатнашаётганлар
фарзандларини ҳам олиб келади, шу тариқа оиламиз билан бирга бошқаларга намуна
бўляпмиз.
Руслан Гадельшин, Чимкент шаҳри аҳлидан:
- Мен ҳам лойиҳага қўшилишни истадим, чунки шаҳарлик ҳар бир инсон табиат ҳақида ғамхўрлик қилиши лозим. Дендропарк шаҳримизнинг ўпкаси, уни эҳтиёт қилишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

