Қозоғистон «ИННОПРОМ-2026» кўргазмасида технологияларини намойиш этди

Қозоғистон «ИННОПРОМ-2026» кўргазмасида технологияларини намойиш этди

Қозоғистон саноат кооперациясини кенгайтириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, замонавий материаллар ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларига сармоя жалб қилиш ниятида. Бош вазир Ўлжас Бектенов Екатеринбургдаги XVI «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида мамлакат имкониятларини тақдим этди. Унга кўра, республикада инвесторлар учун қулай шароитлар изчил шаклланмоқда. Солиқ ва божхона имтиёзлари, «ягона дарча» тамойили бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва «Altyn Visa» махсус виза режими ҳақида маълумот берилди. Саноатни рақамлаштириш, модернизация қилишга катта эътибор қаратиляпти. Делегатлар таъкидлашича, кўргазма янги ҳамкорлар топиш, тадбиркорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқаро саноат кооперациясини ривожлантириш учун анъанавий майдончага айланди.


Ўлжас Сапарбеков, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:


- Стенд концепциясида хомашёни қазиб олишдан тортиб, тайёр маҳсулот, шу жумладан, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнлар акс этган. Кон-металлургия, машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари, енгил саноат, электротехника машинасозлиги кластерлари, шунингдек, меҳнат унумдорлигини, кон-металлургия кластеридаги меҳнат шароитлари, тиббиёт йўналишида бевосита ёрдам ва рақамлаштириш бўйича бир қатор ечимлар қамраб олинди.


Абдумалик Сарманов таржимаси