Қозоғистонда улушлар асосида қурилиш устидан назорат кучайтирилади. Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилишича, тегишли таклифлар Ҳукуматга юборилди. Бундан мақсад соҳада шаффофликка эришиш, уй-жой сотиб олаётган қозоғистонликларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишдан иборат. Шунингдек, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилади.
Қанат Шарлапаев,
Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- Шу билан бирга
биз улушлар асосида қурилишнинг давлат механизмларига қўшилиш шартларини
енгиллатамиз. Асосий эътибор чекловлар киритиш ёки жарима солишга эмас, туртки
бериш, тартибга келтиришга қаратилиши зарур. Биз фуқароларнинг улушлар асосида
қурилишдаги суғурта тизимига киришда талаб қилинадиган тажриба даражасини
пасайтиряпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.