Қозоғистонда этносиёсатшунослар магистрлари тайёрлаш йўлга қўйилади. Мамлакат олий таълим тизимида бундай тажриба ҳали йўқ эди. Бундай ташаббус Марказий Осиё минтақасида ҳам ягона. Ноёб лойиҳа доирасида икки йиллик таълим дастури ишлаб чиқилади. Унда қозоғистонликлар билан бирга хорижликлар ҳам таълим олиши мумкин. Машғулотлар қозоқ, рус ва инглиз тилларида ўтказилади. Лекцияларни Евроосиё Миллий университети Сиёсатшунослик ва Қозоғистон халқи Ассамблеяси кафедраси мураббийлари ўқийди.
Бағиш Габдулина, Л.Н. Гумилёв Номли Евроосиё миллий университети «сиёсатшунослик» кафедраси мудири вазифасини бажарувчи:
- Қозоғистон кўп миллатли мамлакат. Албатта, республикада яшаётган халқлар ва этнослар тарихи ўрганилиши зарур. Шунингдек, жаҳон сиёсий саҳнасида юз бераётган этносиёсий жараёнларни ўрганиш зарур. Чунки келажагини ўйлаган мамлакатда сиёсий барқарорликни таъминлашнинг асосий фактори самарали, ҳар томонлама ўйланган этносиёсий муносабатлар ҳисобланади. Шунинг учун мазкур муаммога эътибор билан қараш – ҳар қандай давлат учун муҳим қадам ҳисобланади.