Пойтахтда ҳар йили ўтказиладиган «Аскери керней» ҳарбий оркестрлар фестивали бошланди. Уч кун давомида 9 та ҳарбий қўшилма мусиқачилари шаҳардаги хиёбон ва майдонларда ўз маҳоратини кўрсатади. Улар орасида Миллий гвардия академияси, Миллий гвардиянинг пойтахт ва минтақавий қўмондонликлари оркестрлари бор. Тадбирнинг финал қисмида Президент оркестри, МХҚ чегара хизмати қўшма оркестри ва Мудофаа вазирлиги Марказий оркестри дефилеси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу фестиваль 9-маротаба ўтказилиши, у Қозоғистон полициясининг 30 йиллигига бағишланган. Ташкилотчилар таъкидлашича, анъанага кўра, фестивалда турли услуб ва жанрлардаги асарлар – классикадан роккача ижро этилади.
Асхат Мухамедияров, Қозоғистон Республикаси миллий гвардия ҳарбий-оркестр маркази бошлиғи:
- Ҳарбий-мусиқий фестивалдан асосий мақсад – ёш авлодни ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат. Оркестр репертуари жуда бой, хилма-хил, муҳими, барча оркестрлар очиқ ҳавода, майдонларда пойтахт аҳли ва меҳмонларига ўз маҳоратини намойиш этади. Репертуарда халқ мусиқаси, фольклор, эстрада куйлари, оммавий асарлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.