Драма ва мусиқий театр санъати дурдоналари, афсонавий опера ва балет спектакллари, шунингдек, машҳур қўғирчоқ постановкалари. Қозоғистон пойтахти маданий ҳаётида биринчи марта «Театр All» фестивали старт олди. Анжуман 3 ноябргача давом этади. Пойтахт театрлари саҳнасида 12 та Қозоғистон ва 2 та хорижий театр жамоаси санъатини кўрсатади. Улар томошабин эътиборига 20 та постановка тақдим этади. Фестиваль доирасида жами 30 тадбир ўтказилади. Улар қаторида замонавий санъат кўргазмалари, илмий-амалий конференция, театр санъати дарғаларининг мастер-класслари бор. 1 ноябрь куни Қалибек Қуанишбаев номли қозоқ мусиқали драма театри биносида ўтказиладиган фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида дастлабки «Театр All» мукофоти топширилади. 30 номинация бўйича ғолиблар аниқланади. Таъкидлаш лозимки, фестиваль республика Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
Лаша Чхартишвили, театр танқидчиси, /Грузия/:
- Нур-Султон мен севган саноқли шаҳарлардан бири. Бу маконга кўп келолмайман, лекин ҳар келганимда жуда ёрқин таассуротлар билан қайтаман. Бу ер ҳамиша қизиқарли, Нур-Султон шаҳри фақат Қозоғистон эмас, Марказий Осиёнинг театр ва маданияти маркази. «Театр All» - биринчи марта ўтяпти. Менимча, келгуси йилда бу анжуман яна йиғилади. Чунки у жуда ўзига хос фестиваль. У жуда муҳим ва жуда зарур тадбир.
Абдумалик Сарманов таржимаси