Бу ерда замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория иш бошлайди. Фаолият 5 секторда: кимёвий таҳлил, реставрация, муқовалаш ва карантин бўлимлари ҳамда фото ва видеога олиш секторида давом этади. Асбоб-ускуналар қоғозга туширилган газеталар, журналлар, архив ҳужжатлари ва бошқа қимматли тарихий манбаларни сақлаб қолиш учун халқаро талабларда кўрсатилган барча жараёнларни амалга ошириш имконини беради.
Cаясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири:
- Афсуски, Қозоғистонда кўплаб қўлёзмалар тарқалиб кетган, оилалар жавонида сақланади. Бобо-момолардан қолган китоблар кўпчиликнинг уйида бор. Биз нималигини билмасак ҳам, ҳеч кимга бермаймиз. Вақти келиб, бу китоблар путурдан кетади, йўқолади. Шунинг учун Қозоғистонда илк марта тўла циклли реставрация лабораторияси очилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси