Хорижий инвесторлар кенгашининг 34-йиғилиши арафасида Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор трансмиллий компаниялар раҳбарлари билан учрашди. Chevron корпорацияси вице-президенти Жеймс Жонсон билан суҳбатда Тенгиз конини кенгайтириш мўлжалланган ҳудудда қурилиш-монтаж ишларини жадал тугатиш масаласи кўтарилди. Шу билан бирга, Chevronнинг Қозоғистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва маҳаллий маҳсулот улушини кенгайтиришга қаратилган бевосита инвестициялар жамғармаси муаммолари муҳокама қилинди.
Канаданинг Cameco уран компанияси президенти Тимоти Гитцел ва Condor Petroleum раҳбари Дон Стрю билан суҳбатда Қозоғистонда бевосита инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Шу жумладан, Cameco президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга уран компаниясининг режалари ҳақида гапирди. Condor Petroleum президенти эса суюлтирилган табиий газ чиқарувчи модуль заводлар қурилиши ҳақида маълумот берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.