AIF-2025 экспертлари: «Қозоғистон дунёвий ғалла кони бўлиши мумкин»

AIF-2025 экспертлари: «Қозоғистон дунёвий ғалла кони бўлиши мумкин»

Дунё глобал озиқ-овқат тизими ўзгаришларга муҳтож. Иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ глобал чорловларга фақат шу йўл билан жавоб бериш мумкин. Барқарор қишлоқ хўжалиги, логистикани ривожлантиришдаги рақамли ишланмалар ва сотув бозорларини кенгайтириш, шунингдек, агромаҳсулотлар ишлаб чиқаришни оширишда янги ечимлар жорий этилиши даркор. Қозоғистон шундай имкониятларга эга. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро етказувчисига айланиши мумкин. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг бош иқтисодчиси Максимо Тореро Астана халқаро форумида шундай фикрлар билан ўртоқлашди.

Максимо Тореро, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) бош иқтисодчиси:

 - Ҳозирги асосий чорлов - бу, албатта, иқлим ўзгаришлари ва экстремал об-ҳаво шароитлари, айниқса, ушбу минтақага хос бўлган совуққа чидамли навларни жорий этиш зарурати. Фикримча, бу минтақавий ва халқаро иштирокчиларни шундай муҳим мавзуларни, айниқса, сессиялардан бирининг диққат марказида бўладиган сув ресурслари соҳасида муҳокама қилиш учун бирлаштиришнинг ажойиб имкониятидир. Чунки сув асосий элементлар бўлиб, келажакнинг асосий муаммолари айнан шулар билан боғлиқ.

Куч – интеграцияда ва очиқ, ҳалол мулоқот орқали умумий ечимлар излашда. “Астана” халқаро форуми бир неча йиллардан буён бу ёндашув самарадорлигига мисол бўлмоқда, дейди экспертлар. Бу майдончада самарали ечимлар учун янги имкониятлар очиб берадиган қизиқарли ғоялар туғилади.

Андрей Михнев, Бутунжаҳон банкининг Қозоғистон ва Туркманистондаги доимий вакили:

- Ҳозир биз турли мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қандай мавжудлиги масаласи жуда кўп қайта кўриб чиқилаётганини кўрмоқдамиз, кўплаб ижобий дақиқалар мавжуд. Хусусан, Марказий Осиёда. Жаҳон етакчилари жумладан, хавфсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларида асосий ролни ўйнаши мумкин бўлган йирик давлат - Қозоғистонда катта салоҳият борлигини кўрганини эшитиш муҳим эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси