Саудия Арабистони. Арабистон ярим оролидаги энг йирик, дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири. Бугунги кунда қироллик нефть қазиб олиш бўйича Россиядан ҳам, Америкадан ҳам олдинда...
Геосиёсий кураш кетаётган бир пайтда, 1928 йилнинг октябрь ойида муқаддас Арабистон заминига Назир Тўрақулов қадам қўйди. Ўша даврларда Ҳижоз, Нажд ва унга қўшиб олинган ҳудудлар деб аталган ҳозирги Саудия Арабистонига Совет Иттифоқининг ваколатли ва мухтор элчиси лавозимида етиб келди, зум ўтмай жаҳон геосиёсатининг юксак даражадаги дипломатик курашлару, фитна ва ҳийлаларга тўла гирдобига шўнғиб кетди.