«Тунги жодугарлар»дан бири – бизнинг афсонавий юртдошимиз Хиваз Дўспанова. Унинг тақдири — жасорат, машаққатларни енгиб ўтиш ва ўз халқига фидокорона хизмат ҳақидаги ҳикоядир. Бу - букилмас ирода, ватанпарварлик ва довюраклик намунаси. Унинг жасорати халқ хотирасида абадий қолади, миллионлаб одамларга илҳом беради, ушбу зафарга, Улуғ Ватан урушидаги ғалабага нималар эвазига эришилганини ҳамиша эслатиб туради.

