«Kazinform» халқаро ахборот агентлиги 105 ёшда

«Kazinform» халқаро ахборот агентлиги 105 ёшда

«Казинформ» агентлигининг тарихи давлат тарихидир. Халқимизнинг, давлатимизнинг сўнгги 105 йилида тарихнинг ўзгармас ва беғараз солномаси «Казинформ» бўлди. Аниқроғи, унинг журналистлари, муҳаррир, мухбир ва фотографлари,  қуруқ сатрлар, телеграф лентаси хабарлари, изоҳ талаб қилмайдиган, ўзи сўзлайдиган фотосуратлар ортида турган одамлар. Улар воқеаларни қайд этиш асносида мамлакат билан бирга юксалишлар ва қулашлар, қувончли ва фожиали воқеаларни баҳам кўрди.

Қозоғистон ҳудудида биринчи телеграф агентлиги тузилиши тарихи 20-аср 20-йилларида бошланган. 1920 йил 13 августда Қирғиз ўлкаси маркази бўлган Оренбург шаҳрида кейинчалик ТАСС номи билан шуҳрат қозонган Совет Иттифоқининг марказий телеграф ахборот агентлиги: Россия телеграф агентлиги — РОСТАнинг Оренбург-Тўрғай бўлими очилди.

«Kazinform» халқаро ахборот агентлиги ҳақида биз билмайдиган яна қандай маълумотлар мавжуд? Масъулият, изланиш, сифат ва профессионаллик. Бу агентлик тарихигина эмас, бу бизнинг тарих! Ўтказиб юборманг!