Халел Дўсмухамедов

1917 йил. Россия империяси даври тугай бошлагани сезилган, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар тизгинини яна узоқ давр маҳкам тутиб турадиган янги тоталитар совет ҳукумати замони бошланаётган беқарор замон. Ўзига рақиб бўлиши эҳтимол тутилганларни қирғин қилган, миллионлаб бегуноҳ инсонлар тақдирини синдирган янги ҳукумат давлатни қўлга олганди. Лекин қанча-қанча одамларнинг қарғиши урган бу салтанат атиги 70 умр кўрди.
Аслида 1917 йилда Октябрь инқилоби юз бериши кўп йиллардан буён оқподшога қарши курашиб келганлар учун ҳам кутилмаган воқеа каби туюлганди.