Қозоғистонда янги IT-хаб очилади

Қозоғистонда янги IT-хаб очилади

Қозоғистонда яна битта IT-хаб очилади. 18-минтақавий рақамли цифровой офис Петропавловск шаҳрида иш бошлади. Унинг вазифаси -  инновациявий лойиҳа ва стартапларни қўллаб-қувватлаш, Шимолий Қозоғистон вилоятида рақамли технологияларни ривожлантиришдан иборат. Энг муҳими – айти-хаб IT соҳасидаги ғояларини ривожлантиришни истаган иқтидорли мутахассислар, талабалар ва тадбиркорларни ўзига жалб этиши лозим. Хаб майдончасида инкубациявий дастурлар, таълим курслари, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан, форумлар, хакатонлар ва қатор норасмий учрашувлар ўтказилади. Буларнинг ҳаммаси ёш мутахассисларни ўқитиш ва коммуникация, ғоя ва муваффақиятли амалиётларни алмашиш учун имкониятлар яратишга қаратилган.

 

Аида Дусова, Astana Hub  минтақавий тараққиёт офиси директори:

-  IT соҳасида ғоялари бўлган барча шахслар бу ерга келавериши мумкин, биз уларни рўёбга чиқаришга ёрдам кўрсатамиз. Шу билан бирга, бизда турли курслар бор, уларда кодларни ишлатмаган ҳолда дастурлар яратишни ўргатамиз. Ғоя мавжуд бўлгани ҳолда уни кенгайтиришни, хорижий бозорларга чиқишни билмаганлар учун ҳам турли дастурларимиз бор.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.