Жаҳонга таниқли фотограф-табиатшунос Қозоғистонда National Geographic журнали учун Қизил китобга киритилган сайғоқлар ва Ҳимолай тоғ куркаси фотоларини яратмоқчи. Америкалик Жоэл Сарторе
Алматидаги
ҳайвонот
боғига ташриф буюрди, ҳайвон ва паррандаларни суратга олди. Жоэл Сарторе
лойиҳасининг ўзига хослиги шундаки, у
турли жондорларни оқ ёки қора фонда суратга олади. Унинг таъкидлашича, иккиламчи деталлар эътиборни
чалғитмаслиги учун шундай қилиш лозим. Бугунги кунда Алмати ҳайвонот боғи
сайғоқларни кўпайтириш йўлга қўйилган кам сонли даргоҳлардан бири. Фотограф ўз ишлари билан
йўқолиб бораётган жондорларга эътибор қаратиш ниятида. У 20 йил давомида 20 мингта сурат олмоқчи.
ЖОЭЛ САРТОРЕ, NATIONAL
GEOGRAPHIC ЖУРНАЛИ ФОТОГРАФ-ТАБИАТШУНОСИ:
- Мен суратга олган турларнинг камида 75-80 фоизини сақлаб қолиш мумкин. Фақат одамлар уларнинг мавжудлигини билишлари керак. Севиб қолишлари, қандай ёрдам бериш ҳақида бош қотириши лозим. «Фото-кема» лойиҳасидан мақсад – катта-кичик жондорлар йўқ бўлиб кетса, биз, одамлар ҳам йўқолишимизни тушунтиришдан иборат.
Таъкидлаш лозимки, сўнгги чорак
асрда National
Geographic фотографлари
12 мингдан зиёд жондорни суратга олган.